Хорижда

"Жумавой" одамлар орасига қайтарилди


10.07.2018   1451

Деярли 30 йил давомида Сотобонари оролида ёлғизликда яшаган японияликни цивилизацияга қайтишга мажбур қилишди. News.com.au шу ҳақида хабар берди.

Ҳозирда 82 ёшда бўлган япониялик "Жумавой" Масафуми Нагасаки оролда сув қувури, уяли алоқа, ёритувчи жиҳозлар ва кийим-кечакларсиз яшаб келган.

Ҳукумат вакиллари эркакни оролни тарк этиб, шифохонага йўллашларидан бироз олдин у ҳеч қачон оролдан кетмаслигини айтган.

"Мен бу ердан кетишни истамайман. Мен оролни ҳимоя қиламан. Оролни ҳимоялаш учун ҳаётимни хавф остига қўйишга тайёрман. Бундай жаннатмакон жойни ҳеч қаердан топа олмайман", - дейди у. Нагасаки 30 йил давомида бирор марта қайғуга ботмаганини таъкидлади. "Агар бу каби ҳиссиётларга берилганимда омон қолмаган бўлардим. Бу ерда ҳамма нарса ҳаққоний", - дея изоҳ берди у.

Нагасакининг ўтмиши ҳақида кўп нарса маълум эмас. Серезо унинг оилали бўлгани ва эҳтимол фарзандлари ҳам борлигини аниқлашга муваффақ бўлди, бироқ "Жумавой" тафсилотларга берилмаган. Эркакнинг сўзларига кўра, "атроф-муҳитнинг мисли кўрилмаган кўламда ифлосланиши уни шу оролга бошлаган". Дастлаб у бу оролда 1-2 йил яшашни режалаштирган, бироқ бу муддат деярли 30 йилгача чўзилган.

"Оролда менга ҳеч ким буйруқ бера олмайди. Мен табиат қонунларига кўра яшайман. Сиз табиат устидан ҳукмронлик қила олмайсиз, шунинг учун унга тўлиқ бўйсунишинг керак", - дейди у.

xabardor.uz сайтидан олинди.