Андижон 24

ЖССТ COVID-19 ТАРҚАЛИШИ ТЕЗЛИГИ ХАВФЛИ ЧЎҚҚИСИГА ЕТАЁТГАНИДАН ОГОҲЛАНТИРМОҚДА


18.04.2021   764

Дунё бўйича коронавируснинг тарқалиш тезлиги пандемия бошлангандан буён энг юқори чўққисига яқинлашмоқда, деб баёнот берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус журналистлар учун уюштирилган брифингда.

"Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ва вафот этиш ҳолатлари хавотирли тезлик билан кўпаймоқда. Ҳафталик коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича кўрсаткичлар сўнгги икки ой ичида икки баробарга кўпайган ва пандемия бошлангандан буён энг юқори чўққисига яқинлашмоқда. Илгари коронавирус инфекциясининг тез тарқалишини жиловлай олган қатор мамлакатларда ҳам ҳозирда вазият анчайин мураккаблашган", – деди у.

Манба: uza.uz