Андижон 24

ЖОЙЛАРДА НАРҲ-НАВОЛАР БАРҚАРОРЛИГИ, ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДА УЧРАЁТГАН МУАММОЛАР ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


02.04.2020   1982

Жалақудуқ туманида барча соҳаларда тизимли ишлар давом этмоқда. Туман ҳокими Фурқатбек Бузруков бошчилигида сектор раҳбарлари, туман департамент бўлими ҳамда масъул мутасаддилар иштирокида «Марказий деҳқон бозори»даги нарҳ-наволар барқарорлиги, тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан мунтазам равишда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Деҳқон бозори қошида ташкил этилган “Етказиб бериш” хизмати орқали барча турдаги қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат махсулотларни жойларга етказиб бериш, шунингдек, кўп тармоқли фаолият тури билан шуғилланувчи тадбиркорлар(МЧЖ) нинг махсус транспортлари туманлараро харакатланиши юзасидан келиб тушган муаммолар жойида ҳал этилиб, карантин даврида фуқароларга енгиллик яратиш, улар томонида келиб тушган муаммоларни вақтида ўрганиш, ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳтомонидан Намуна ҳамда Бойчеки маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуддаги мавжуд дорихонава кичик озиқ-овқат дўконлари ўрганилди.

Республикамизда эълон қилинган карантин тартиб қоидаларини бузган 2 нафар фуқарога жарима белгиланди. Ўрганишлар давомида ушбу ҳолатлар бўйича аниқланган муаммолар мутасаддилар назоратига қаратилди. Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Беруний, А.Қаххор, Ниёзий, Муқимий ва Истъедод кўчаларида табий газ босими паст бўлганлиги бўйича аҳоли этирозлари жойида бартараф этилиб,100 нафар хонадоннинг суюлтирилган газ балонларига бўлган эҳтиёжи қондирилди.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.