ЖАМИЯТ

ЖОЙЛАРДА КОРХОНА, МУАССАСА ВА ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛОВЧИ ХОДИМЛАР БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА


13.01.2021   1767

Андижон вилоят ҳокимининг видеоселектор йиғилишида корхона, муассаса ва давлат ташкилотларида ишлаётган ходимларда касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш мақсадидад тиббий кўрикдан ўтказиш кўрсатмасини берган эди. Андижон тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Улар ЛОР, тери-таносил, стоматолог, гинеколог ва терапевт каби мутахассислари, ҳамда лаборатория ва рентген текширувларидан ўтмоқдалар.

Шунингдек, ҳозирги вақтда кенг тарқалган юрак-қон томир, диабет, онкологик ва ўпка касалликлари касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.