ЖАМИЯТ

ЖОЙЛАРДА ГАЗ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БАРОБАРИДА ID КАРТАЛАР БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИБ БОРИЛМОҚДА


18.12.2020   643

Пахтаобод. Тумандаги 26 993 нафар истеъмолчига туман газ бўлими ходимлари томонидан суюлтирилган газ етказиб бериш баробарида ID карталар бўйича тушунчалар бериб борилмоқда. Унда суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими ҳақида батафсил маълумот берилиб, хонадонлар эгаларига маиший газ баллондан фойдаланиш қоидалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, суюлтирилган газдан тежаб-тергаб фойдаланиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Олтинкўл. Тумандаги 40 та МФЙ ўрамида яшовчи 19 353 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиларига йил бошидан буён 2500 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларда 24 220 та маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 125 фоизни ташкил қилади. Жорий йилда эҳтиёжмандларга 554 та маиший газ баллонлари етказиб берилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати