Бугуннинг гапи

ЖОРИЙ ЙИЛДА ТДАУ АНДИЖОН ФИЛИАЛИНИ 1097 НАФАР БИТИРУВЧИ ТАМОМЛАЙДИ


23.06.2020   277

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалини 2019-2020 ўқув йилида 1097 нафарбитирувчилартамомлайди. Шундан иш жойи аниқ бўлмаган 890 нафар талабаларни доимий иш ўрни билан таъминлаш, уларни касбга йўналтириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. ТДАУ Андижон филиалини тамомлаган ёшларни йўналишлари бўйича ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича жойларда ҳоким ва ёшлар учрашувлари ўтказилди.

Жумладан, Бўстон туманида 10 нафар, Избоскан туманида 118 нафар, Шаҳрихон туманида 49 нафар, Жалақудуқ туманида 29 нафар, жами 206 нафарбитирувчи талабалар билан учрашувлар ташкил этилиб, шундан Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 71 нафар (шундан 10 нафари туманлардаги кластерларда), Сув хўжалиги йўналишида 18 нафар, тадбиркорлик бўйича 26 нафар, Электр тармоқлари йўналишида 3 нафар, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича 6 нафар, халқ таълими 9 нафар, банк, солиқ, суғурта ва молия соҳалари бўйича 25 нафар, давлат бошқарув органлари йўналиши бўйича 16 нафар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимида 7 нафар, экология ва атроф муҳит муҳофазаси 8 нафар, жамоат ташкилотларида 17 нафар талабаларни 3 кун муддат ичида ишга жойлаштириш бўйича туман ҳокимлари ҳудудлардаги тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар бердилар.

ТДАУ Андижон филиали матбуот хизмати