«102» хабарлари

Жиноятчиликни жиловлаш ўз қўлимизда


01.12.2017   684

Президентимиз бошчилигида шу йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорлик ҳамда амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қўйилган талаблар Бўз туманида қандай ижросини топмоқда?

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Р. Мамадалиев, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник З. Ғофуров етакчилигидаги ишчи гуруҳи Нурафшон, Янгиқишлоқ ва Тафаккур маҳаллаларида бўлдилар. Муқаддасхон Бойхонова, Муяссархон Ҳабибуллаева, Гулжамол Раҳмоноваларнинг хонадонларидаги турмуш тарзи ўрганилди. Аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни келтириб чиқарувчи омилларни муҳокама қилиш жараёнида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Маҳаллаларда профилактик мазмундаги “Маҳкум аёллар” видеороликлари намойиш этилди.

Х. АРАББОЕВ.