ЖАМИЯТ

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ...


29.11.2019   771

Андижон шаҳридаги Холис савдо маркази ёнида, Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан жиноят содир этиб ҳозирда қидирувда бўлган фуқаро Атажанов Элдорбек Эркинович ўзини шубҳали ҳаракатлари сабабли тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнидан жами оғирлиги 7,3 грамм бўлган «гашиш» гиёхвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Э.Э.Атажанов2019 йил 10 апрель куни соат 14:00 ларда, Андижон вилояти Пахтаобод тумани Бобур МФЙ А.Темур кўчаси ҳудудидан ўтган автомабил қатнов йўли четида, А исмли шасхга, 1 дона гугурт қутисига қадоқланган, соф оғирлиги 2,34 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулэвазига сотган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Э.Э.Атажановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан судланувчи Э.Э.Атажановайбдор деб топилиб, унга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган.

О. ИБРАГИМОВ

Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ катта тезкор вакили, капитан.