Спорт

ЖЧ-2020. ВАДИМ АБРАМОВ ТЕРМА ЖАМОА ЙИҒИНИГА КИМЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛДИ?


02.10.2019   106

Бугун 2 октябрь, чоршанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари олдидан Тошкент шаҳрида йиғинга киришди.

Вадим Абрамов ушбу йиғинга жалб қилган 28 футболчи рўйхати эълон қилинди. Йиғин якунида бош мураббий расмий ўйинларда иштирок этадиган таркибни танлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2-тури доирасида 10 октябрь куни Тошкентда Яманга қарши ўйин ўтказса, 15 октябрда Сингапурга сафар қилади.

Қайдномага киритилган футболчилар рўйхатига қуйидаги ўйинчилар киритилган:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Абдумавлон Абдужалилов («Бунёдкор»).

Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Рустам Ашурматов («Гвангжу» – Жанубий Корея), Умар Эшмуродов («Насаф»), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Шароф Мухитдинов («Насаф»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Дилшод Аҳмадалиев («Бунёдкор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Акбар Исматуллаев («Металлург»).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ» - Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК» – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Отабек Шукуров («Шаржа» – БАА), Сардор Мирзаев («Локомотив»), Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Жамшид Искандаров («Локомотив»), Жасур Яхшибоев (ОКМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов» – Россия), Игор Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати совриндорларига Tracker ва Gentra автомобиллари совға қилинди