ЖАМИЯТ

ЖАСОРАТ УНУТИЛМАЙДИ


02.05.2018   1210

Равшанбек Толипов Марҳамат туманининг Зафаробод маҳалласида туғилган. У 1999 йилда шу жойдаги 4-умумтаълим мактабининг 10-синфини тамомолаб, Марҳамат туман қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттирди. Коллежни тамомлаб, ҳарбий хизматга йўл олди. Хизмат давомида ўзининг ватанпарварлиги ва интизоми қатъий билан қуролдош дўстларига ўрнак бўлди.

У 2013 йил Наманган вилояти чегара постида хизмат вазифасини ўтаётган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Мард ўғлон оиладаги 6 ўғилнинг учинчиси, икки фарзанднинг отаси эди.

Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Равшанбек таълим олган мактабга унинг бюсти ўрнатилди. Яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда жасорат соҳибининг хислатлари эсга олинди, ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди.

Асака туманининг Саховат маҳалласида туғилган Холмурод Собиров 2005 йилда хизмат бурчини қташ чоғида жасорат кўрсатиб, қаҳрамонларга ҳалок бўлганди. Ички ишлар ходими бўлган Холмуроджоннинг 4 нафар фарзанди бор. Аҳадилло Фарғона ҳарбий лицейида ўқимоқда.

- Дадам каби ички ишлар ходими бўлишни мақсад қилганман, - дейди, у. - Юртимиз тинчлиги ва равнақига муносиб хиссамни қўшаман.

Байрам арафасида Холмурод Собиров таълим олган мактаб ҳовлисига унинг бюсти ўрнатилди. Қуролдош дўстлари, маҳалладошлари ва оила аъзолари унинг хотирасини ёд олиб, ҳурмат бажо келтиридилар.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Муаллиф олган сурат.