ЖАМИЯТ

ЖАСОРАТ УНИТИЛМАЙДИ


04.05.2019   1268

Айни кунларда Андижон гарнизонидаги ҳарбий қисм офицерлари ҳамда аскарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олмоқдалар.


Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Анвар Мамиров ҳамда қоровул қўшинлари таркибидаги Эргашбой Тўрабоев командирлик қилаётган ҳарбий қисм шахсий таркиби Андижон ҳарбий прокуратураси вакиллари билан биргаликда Олтинкўл туманида истиқомат қилаётган 1924 йил 9 майда туғилганИккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Хўжамберди Турғунов ҳамда 1924 йил 1 январда туғилган Турсунхўжа Хожиевнинг хонадонларида бўлишиб, отахонлар билан дилдан суҳбат қурдилар.

Уруш фахрийлари ўзларининг ҳаёт йўллари ва жанговар хотираларини эсга олдилар. Шунингдек, бугунги дориломон кунларнинг бебаҳо неъмати бўлган тинчликнинг қадри беқиёс эканлигини бот-бот таъкидладилар. Юртга тинчлик, юртбошига омонлик тилаб, дуо қилдилар.

Ҳарбийлар уруш қатнашчиларига совғлар топширдилар.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.