Андижон 24

ЖАРАЁННИ ТЕЗКОР, АДОЛАТЛИ, ОЧИҚ ВА ХОЛИС ЁРИТИШ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ


09.12.2019   2059

Оммавий ахборот воситаларисайловларни демократик стандартларга мувофиқ очиқ, ошкора ва холис ўтишига таъсир кўрсатувчи институт ҳисобланади. Кампания даврида жамоатчилик хабардорлигини ошириш,мустақил фикрлаш даражасини шакллантириш, сайловни ҳар томонлама кенг ёритиш унинг асосий мақсадидир.Шу хусусда Халқаро матбуот марказининг вилоятимиздаги бўлими бошлиғи Муножатхон Камолова билан мулоқот қилдик.

Бу йилги сайлов кампаниясига "Янги Ўзбекистон, янги сайловлар" шиори остида старт берилгани бежиз эмас. Аввало, шу хусусда гаплашсак.

– Сўнгги беш йил мобайнида фуқароларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий билими сезиларли даражада ўсди. Бугун уларнинг партияларга ишончи ҳам, талаби ҳам бошқача. Сиёсий партияларнинг ўз ғоялари билан курашиш учун етарли тажрибага эга бўлганлиги ҳам аҳамиятга молик. Улар ўртасидаги рақобат ҳар қачонгидан кўра кескин тус оляпти. Хусусан, мамлакатимизда демократик жараёнлар янги босқичга кўтарилган, аҳолининг ҳаётга муносабати сезиларли даражада ўзгарган янги сиёсий муҳит яратилганлиги яққол намоён бўлаётир. Қолаверса, кампания яқинда қабул қилинган Сайлов Кодекси асосида ўтаётгани муҳим аҳамият касб этади.

– Бу ўзгариш ва янгиланишларга оммавий ахборот воситалари вакилларининг тайёргарлиги қандай?

– Марказийсайлов комиссиясининг шу йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказийсайловкомиссиясининг Халқароматбуот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 931-сонли қарори асосида Марказнинг вилоят бўлими фаолият бошлади. Сиёсий етук ва тажрибали журна- листлардан иборат гуруҳ босма ва электрон ОАВ ҳамда интернетдаги ижтимоий тармоқларда ишлаётган ҳамкасбларимизнинг мавзу доирасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиради. Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнларини холисона ёритиш, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар асосида иш юритиляпти. Сайловчилар, умуман, одамлар ўртасида тарғибот-ташвиқот масалаларига янгича ёндашув билан киришганмиз. Чунки нима демоқчилигимиз, нима қилмоқчилигимизни сайловчилар яхши билиши керак

Матбуот маркази Андижон шаҳри,Навоий шоҳкўчасидагиСавдо-саноат палатаси биносида жойлашган. Бу ерда журналистлар, блогерларнинг тезкор ва самарали фаолият юритиши учун барча ахборот-коммуникация воситалари муҳайё қилинди. Мажлислар ҳамда видеоконференция заллари мавжуд.

Сайлов кампанияси эълон қилинган кундан ҳозиргивақтга қадар матбуот маркази аъзолари томонидан сайлов жараёни иштирокчиларини халқаро кузатувчилар ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларга тайёрлашга қаратилган тадбирлар, давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг эълонлари, материаллари, бўлажак тадбирнинг аҳамияти ва мазмуни тўғрисидаги босма материаллар, роликларни тайёрланиб оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда.

Биргина вилоят ижтимоий-сиёсий нашри бўлган "Андижоннома" газетаси мисолида олиб қарасак, 2019 йил сентябрь ойидан 7 декабрга қадар жами 74 та материал чоп этилди.

Сайлов кампанияси бошланганидан бери ҳафтанинг ҳар сешанба, жума кунлари матбуот анжуманлари ўтказиляпти. ОАВ ходимлари малакаси ва тажрибасини ошириш, сайлов жараёнини ёритишда ОАВ фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида кенг маълумот бериш, журналистлар эътибор қаратиши лозим бўлган мезонлар муҳокама қилиняпти. Сиёсий партиялар ва ОАВ вакилларининг ҳамкорлигини изчил йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз.

Тарғибот-ташвиқот борасида сиёсий партияларга тенг имкониятлар яратилган. Ҳозиргача вилоят, шаҳар ва туман газеталарида сайлов округлари, участкаларининг аъзолари, манзиллари, телефон рақамлари, шахсий таркиби эълон қилинди. Марказий ҳамда вилоят сайлов комиссияларининг қарорлари, жараён билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар "Янги Ўзбекистон, янги сайловлар", "Муносиб номзолдларга овоз берайлик"умумий рукнлари остида мунтазам омма эътиборига ҳавола этилмоқда.

Мақсад битта – 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни тезкор, адолатли, очиқ ва холис ёритиш.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА суҳбатлашди.