Сайлов - 2021

ЖАРАЁН ЖАҲОН НИГОҲИДА


24.10.2021   1038

Андижон шаҳридаги Андижон Иқтисодиёт ва қурилиш институти биносида жойлашган 35-сайлов участкасида ҳам ҳудуддаги фуқаролар ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда иштирок этмоқдалар. Унда 2 минг 354 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 57 та фуқаро муддатидан олди овоз берди. Участкага келиш имконияти чегараланган 33 нафар сайловчига кўчма қутилар олиб борилади. 45 нафар фуқаро эса хориждан туриб овоз бердилар.

Мазкур участкада сайлов куни давомидаги барча жараёнлар онлайн ҳолатда бутун дунёга узатилмоқда.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази