ЖАМИЯТ

ЖАНУБИЙ ТАНДИРЧИДА 38 КУН ЁНҒИН ФОНТАНИ БЎЛГАН


07.05.2018   1299

Қодиржон Ёрқулов узоқ йиллар Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги тизимида оддий инспекторликдан то бошқарма бошлиғи лавозимигача бўлган жараённи меҳнати билан босиб ўтган фидоий инсон. Кейинчалик Республика ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасини ҳам узоқ йиллар бошқарган.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Жанубий тандирчи газ қудуғида содир бўлган ёнғинни бартараф этишда иштирок этгани учун ҳукумат томонидан муносиб тақдирланган. Ўшанда ёнғин 38 кун давом этиб, қўшни мамлакатлар ва вилоятлардан ҳам мадад кучлари етиб келган.

“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти, Андижон вилоят телерадиокомпанияси ҳамда Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган ”Эътибор ва эҳтиром” фильмида шу ҳақида сўз боради.