Спорт

ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК МУХЛИСЛАР «ЮВЕНТУС»ДАН 50 МЛН ЕВРО ТОВОН ПУЛИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА


01.08.2019   772

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Сеулда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида майдонга тушмаганлиги сабабли Жанубий кореялик мухлислар туринликлардан катта миқдорда товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда ББC хабар тарқатди.

Келишувга кўра, португалиялик маҳаллий чемпионатнинг юлдузли терма жамоасига қарши баҳсда 45 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиши керак бўлган. Аммо у майдонга тушмади.

Эндиликда баъзи мухлислар адвокатлик фирмасига мурожаат қилди ва жамоавий даъво аризаларини тайёрламоқда. Товон пулининг умумий миқдори 50 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «кекса синъор» Жанубий Кореянинг «К-Лига»си клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди.