Андижон 24

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ: ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ


16.03.2020   3417

(ФОТО: «ВОДИЙ БОЗОР» телеграмм канали).

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳар қандай холатда алоҳида эътибор талаб қилади. Шу маънода айтиш мумкинки, бугун коронавирус касаллиги сабаб, айрим йўловчиларда жамоат транспортларидан фойдаланишда савол туғилиши мумкин. Бироқ хавотирга сира ўрин йўқ. Қайтанга хизмат кўрсатиш сифати янада оширилди.

(ФОТО: «ВОДИЙ БОЗОР» телеграмм канали).

Автобус ва микроавтобусларнинг тозалиги алоҳида назоратга олиниб.ҳар тўрт соатда дезинфекция қилинмоқда. Бу борада давлат санитария эпидемиология назорати маркази мутахассислар билан ҳамкорликда ишланмоқда. Кўпчиликни ташвишга солаётган касалликни олдини олиш ва ундан сақланишга чақирувчи 200 дан ортиқ плакатлар тайёрланиб, транспортларга ёпиштирилди..

Шунингдек, автошоҳбекатларда мунтазам саломатлик мавзусида тарғибот тадбирлари йўлга қўйилди. Агар бирон бир йўловчи саломатлигида ўзгариш кузатилса, зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифокор чақирилади. Ҳайдовчилар ҳам, йўловчилар ҳам вақтинча республикамиздан ташқарига чиқмаслик бўйича огоҳлантириляпти.

Адҳамжон ТЎЛАКОВ,

Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.