Андижон 24

ЖАМОАМИЗ БИЛАН 30 СОТИХДАН ИБОРАТ ҲУДУДДА 160 ТУП КЎЧАТ ЭКИБ, ЯШИЛ МАЙДОН ЯРАТИШГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШМОҚДАМИЗ


06.11.2021   1797

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Йиғилишда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Андижон вилоятида ҳам ушбу лойиҳа асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

- Бу хайрли ишда ҳар бир корхона, ташкилотлар қатори биз ҳам фаол қатнашмоқдамиз, - дейди Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов. Бу жойлар адирлик бўлганлиги сабаб, кўчат экиш жараёнида ернинг хусусиятига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.- Бу ҳудуд учун меъёрдан ортиқча сув талаб қилмайдиган дарахт турлари танлаб олинган. - Бугун жамоамиз билан Андижон туманида барпо этилаётган “Янги Андижон” массивида 30 сотихдан иборатҳудудда 160 туп кўчат экиб, яшил майдон яратишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз.