ЖАМИЯТ

ЖАМОАГА БОШҚАРМАНИНГ ЯНГИ БОШЛИҒИ ТАНИШТИРИЛДИ


15.08.2020   855

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев, вилоят секторлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг вилоятдаги вакиллари, бошқарма бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Агентлик директори 2018 йилдан шу кунга қадар бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келган Раҳмонов Жамшид Қаҳрамоновичнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига Адлия вазирлигининг буйруғига асосан Абдижалиев Махмуд Караматдинович бошқарма бошлиғи этиб тайинланганлигини билдирди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар М. Абдижалиевни тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун М. Абдижалиев шу кунга қадар Агентликнинг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати.