Спорт

ЖАМОА ТАНГ АҲВОЛДА


03.07.2019   151

Суперлига жамоалари ўртасида мамлакат 28-миллий чемпионатининг биринчи давра ўйинлари ниҳоясига етди. «Андижон» сўнгги турда сафарда «Бухоро» билан беллашиб яна мағлубиятга (0:1) учради. Футболчиларимиз биринчиликнинг дастлабки довонида сафарда 8 ўйинда майдонга тушиб, биронтаси ҳам ғалаба қозонмадилар – 4 та дуранг ва 4 та мағлубият. Ўз майдонида бўлиб ўтган 5 та учрашувнинг фақатгина биттасида ютуққа эришди, холос. Икки марта дуранг ўйнаб, яна шунча мағлубият аламини тортди. Умуман, 13 ўйиндан 9 очко жамғариб (тўплар нисбатан 10-19) 14 та клуб ўртасида 13 ўринни банд этди.

Клуб раҳбари М. Абдусаломов давра якунига уч тур қолганда бош мураббийни алмаштирди. Сўнгги учрашувда аранг бир очкога эга бўлдик: ахир, кечувда отни алмаштириб бўлмайди, деб бежиз айтишмаган. Энг асосий камчилик – чемпионат бошланиши олдидан малакали футболчиларни танлаб олишда хатога йўлқўйилганида.

Иккинчи давра ўйинлари 26 июлда бошланади. Жамоа таркиби етук футболчилар биланкучайтирилмаса, яна пролигага тушиб кетиши мумкин.

Орада кубок ўйинлари давом эттирилади. Бугун «Андижон» лигакубогида «Насаф»ни қабул қилади.

Ғуломқодир Абдураҳимов.