Андижон 24

ЖАМИЯТ ФАРОВОНЛИГИ ҲУҚУҚ УСТУВОРЛИГИДА


23.12.2020   8404

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенатининг идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари, депутатлар ҳамда суд, ҳуқуқий соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар ва оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб унда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов Президентимиз бошчилигида ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган изчил сиёсати хусусида фикр-мулоҳазал билдирди. Бу борада Давлат раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарорлар имзоланишидан олдин ҳалқ муҳокамасига қўйилаётганлиги, жараёнда билидирилаётган таклифларинобатга олинаётганлиги, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатларнинг амалий ифодаси эканлигига эътиборни қаратди.

Шунингдек, йиғилишда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия вазирлиги вакиллари қарор лойиҳасининг мазмуни, ишлаш механизми юзасидан атрофлича сўз юритдилар.

-Қонун устуворлигига эришишда маҳаллий ҳокимликларда ҳар бир ҳужжатнинг ижро этилиши, назоратини олиб бориш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади, - дейди Бош прокуратура бўлим бошлиғи Толибжон Умаров. –Бу фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва қонун устуворлигини таъминлашда бош мезон ҳисобланади.

Иштирокчилар лойиҳа доирасидаги саволларига жавоблар олдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.