ЖАМИЯТ

ЖАЛАҚУДУҚЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР УЧУН «МEҲНАТ ТУРИЗМИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


26.11.2020   1596

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида видеоселектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти прокурори Ғ.Фозилов, Жалақудуқ тумани ҳокими Х.Латипов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 25 ноябрь куни 3-сектор ҳудуди ҳисобланган «АНД-БИЛЛУР» текстиль корхонасида Ойимлик ишсиз аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида «Меҳнат туризми» ташкил этилиб, жами 20 дан ортиқ ишсиз аёллар ва ёшлар ишга жойлаштирилган бўлса, 50 дан ортиғи ўйлаб кўришни билдирди. Корхонада 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд.