Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ


21.06.2019   1049

ЖАЛАҚУДУҚ (Аuz.uz). Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жалақудуқ туман кенгаши ўқув-техник спорт клубида беш ташаббус ижросини таъминлаш доирасида “Соғлом ҳаёт сари” шиори остида спорт фестивали ўтказилди. Бу ҳақда auz.uz сайтининг мобиль мухбири, вилоят журналистика маҳорат маркази тингловчиси Шоҳсанам Обиджонова хабар бермоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт, халқ таълими бўлимлари, “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда икки юз нафарга яқин ёшлар белбоғли кураш, тош кўтариш, стол тенниси, ўқ отиш, шахмат, шашка, велопойга бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Якунда ўқ отиш бўйича Наргиза Маҳмудова, белбоғли курашда Шахзодбек Хотамов, тош кўтаришда Темурбек Йўлчиев, шахмат-шашкадаСаиджон Йўлдошев, велопойгада эса Рустамжон Ҳабибуллаевлар биринчиликни қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғаларини топширилди.