Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚДА МАХСУС ҲАРБИЙ ТЕХНИКАЛАР ЁРДАМИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


08.04.2020   1802

Карантин даврида фуқароларни саломатлигини таъминлаш мақсадида, Жалақудуқ тумани ҳокими Фурқатбек Бузруков бошчилигида мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда 34241-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари биргаликда махсус техникалари ёрдамида туман марказларида ва туманнинг Жанубий Оламушук ҳудудида жойлашган Иттифоқ ҳамда Навоий маҳалла фуқаролар йиғинларида Карантин тартиб қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.

Ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, тротуар қисмлари ҳамда ҳудуддаги болалар майдончаларида тўлиқ дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек дезинфекция қилиш ишлари Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Янги ҳаёт даҳасидаги кўп қаватли уйларда ҳам тўлиқ бажарилди.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати