Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚДА 64 НАФАР ЎҚУВЧИ МАКТАБНИ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРГА ТАМОМЛАДИЛАР


24.06.2020   822

Жалақудуқ туманидаги 11-синф битирувчилари орасидан олтин ҳамда кумуш медал соҳибларини тақдирлаш ва ўзлари танлаган касб-ҳунарга йўналтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, мактаб директорлари ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида туман мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган 64 нафар ўқувчилар тақдирладилар.

Шунингдек, 50 нафар битирувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш уларга етарли даражада шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича бир қатор масалалар кўрилди.

Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида, уларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, 16 нафарига ғалладан бўшаган ерлардан такрорий экин сифатида фойдаланиш, 2 нафари автотех хизмати, 1 нафари асаларичилик, 2 нафари дурадгорлик жиҳозлари, 7 нафари иссиқхона, 1 нафари косибчилик, 3 нафари қуёнчилик, 2 нафари нон ишлаб чиқариш, 3 нафари паррандачилик, 1 нафари телефон таъмирлаш, 8 нафари тикув машинаси, 1 нафари электр жихози ва 3 нафари эчкичилик йўналишларни амалга оширишда юзага келадиган ер, ва кредит масалалари бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Учрашув давомида туман ҳокими Ф.Бузруков ҳар бир битирувчини фикр мулоҳазаларини тинглаб, айтилган масалаларни ўз вақтида ҳал этилиши бўйича муддатлар ва масъулларни белгилаб берди.