Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚДА 200 ЎРИНЛИ КОРХОНА ҚУРИЛМОҚДА


29.03.2020   8903

Ҳаёт давом этади. Жалақудуқ туманидаги Қорагул маҳалласида узоқ йиллардан буён фойдаланилмай турган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган бино бугунги кунда капитал таъмирланяпти. Бу ерда 200 ўринга мўлжалланган янги текстиль корхонаси яқин кунларда ишга туширилади. Туман ҳокими Фурқатбек Бузруков объектда бўлиб, тадбиркор томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Корхона таъсисчиси томонидан билдирилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.

Шунингдек, туман ҳокими Тўрачеки ҳамда Қораёнтоқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, оқсоқоллар билан суҳбатлашди. Куннинг долзарб масалаларига доир аниқланган камчилик ва муаммолар бўйича тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилди.

Республикамизда эълон қилинган карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш, тиббиёт ниқобларини доимий тақиб юриш ва ўта муҳим заруратсиз кўчага чиқмаслик бўйича тушунтиришлар берди. Ҳаракатланиш чекланган шароитда туман марказий деҳқон бозори қошида хонадонларга озиқ-овқат етказиб бериш хизмати ташкил этилгани айтилди.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати