ЖАМИЯТ

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДА


31.05.2019   1160

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 7 мартдагиПҚ-4231-сонли “Худудларда аҳолини тадбтиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадидаЖалақудуқ туманида ҳам бир қатор эзгу ишлар қилинмоқда.

Туманимизда жами шу кунга қадар 608 нафар фуқороларга 7 млрд 659 млн 456 минг сўм имтиёзлии кредит маблағлари билан таъминланди. Шундан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар 754 тани ташкил этади. Улардан 273 тасига 1 млрд 419 млн 826 минг сўм кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан:

-Туман хокими раҳбарлигидаги 1-сектор худудида истиқомат қилувчи 125 нафар кам таъминланган оилаларга “Халқ банки” АТБ Жалақудуқ туман филиали томонидан414 млн 997 минг.сўм

-Туман Прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор худудида истиқомат қилувчи69 нафар кам таъминланган оилаларга 297 млн 899 минг.сўм

-Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор худудида истиқомат қилувчи 56 нафар кам таъминоанган оилага 609 млн 100 минг.сўм

-Туман ДСИ бошлиғи раҳбарлигидаги 4-сектор худудида истиқомат қилувчи 23 нафар кам таъминланган оилага 97 млн 830 минг сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Туманда фаолият юритаётган 4 та сектор раҳбарлари ҳамда шу секторларга бириктирилган МФЙ раисларининг хулосаларига асосан лойиҳаларини тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига ҳам амалга ошира олмайдиган энгкам таъминланган ва ўта ночор оилаларга эътибор қаратиляпти. Чунончи Ў.Ғофурова (Дўнгқишлоқ МФЙ), С.Қодиров (Қиличмозор МФЙ), Х.Маманова (Шархончеки МФЙ), Ф.Қўлдашева (Қўштерак МФЙ), Х.Шерматов (Қашқар МФЙ), О.Нуритдинов (Делварзин МФЙ), М.Ибайдуллаев (Деҳқонобод МФЙ), И.Эгамбердиева (Абдуллабий МФЙ), Д.Мирзалиев (Ўроқчитепа МФЙ), М.Матқосимова (Тошлоқ МФЙ) ларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари туман молия бўлими ходимлари аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ахоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, туман хокимининг захира жамғармаси хисобидан туман хокимининг тегишли фармоишига асосан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 20 та маҳалла фуқоролар йиғинида 256 млн 800 минг сўмлик яъни 10490 метр сув қувурлари ётқизилмоқда.

Жумладан ушбу 20 та махалла фуқоролар йиғини ўрамида истиқомат қилувчи253 нафар кам таъминланган оилаларга тоза ичимлик суви билан таъминланиши натижасида аҳолини турмуш тарзи яхшиланмоқда.

С. ЭРГАШЕВ

Жалақудуқ туман молия

бўлими мудири.