Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА 840 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ(+FOTO)


14.11.2020   7889

Бугун Жалақудуқ туманининг Сўфиқишлоқ маҳалласида жойлашган 1 умумий ўрта таълим мактабида қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Мазкур мактаб 840 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий қурилиш таъмирлаш ишлари учун 5 млрд. 334 млн сўм маблағ сарф этилди.

Қурилиш таъмирлаш ишлари “Сифат мадад қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Мактаб биносининг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб мактабда ўқувчилар ва ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati