Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА 200 НАФАР ТАРБИЯЛАНУВЧИ ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ОЛИБ КЕЛМОҚДА.


30.05.2019   1000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жалақудуқ туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Бугунги кунда туманимизда 2019 йилда жами 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда 8 та оилавий таълим муассасасида200 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олиб келмоқда. Мазкур муассасаларга давлат бюджетидан 85.940.0 минг сўм маблағ ажратилган. Ушбу субсидиялар тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш хақи тўлаш; давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ жихоз, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда ҳаражатларни қоплаш мақсадида берилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сонли Қарори асосида туманимизда 3 та давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасасидан 2 та фаолият юритиб келмоқда. Ушбу таълим муассасаларида 200 нафар бола тарбияланиб келмоқда. Мазкур муассасаларга давлат бюджетидан жами 44 232.0 минг сўм маблағ ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 7 ноябрдаги № ДС/12-07-34/4594-сонли ҳамда Мактабгача таълим вазирлигини№ 03-04/1-1632-сонли келишув хатлари асосида 1 нафар тарбияланувчига 110579.0 сўм субсидия ажратилишига белгиланган. Шунга кўра, туманимизда ўз фаолиятни бошлаган давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар белгиланган тартибда ажратилиб келмоқда.

С. ЭРГАШЕВ

Жалақудуқ тумани молия бўлими бошлиғи.