Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ ЯНГИЛИКЛАРИ


14.04.2020   1881

БИРОР ҚАРИЧ ЕР БЎШ ҚОЛМАЙДИ

Бугунги кунда ўз вақтини уйда ўтказаётган ҳамюртларимиз карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда томорқа ишлари билан банд. Туман ҳокими Фурқатжон Бузруков ҳамда масъул муттасаддилар Ўрғу маҳалла фуқаролар йиғини, Сой йўли кўчасидаги 30 дан ортиқ хонадонларда бўлиб, мавжуд шароитлар билан танишишди.

Бугунги кунда ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари, рўзғор учун керакли бўладиган экинлар экиш, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш кераклиги ҳақида суҳбатлар уюштирилди. Аҳолига, янада қулайлик яратиш мақсадида, барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларни кўчма савдоси ҳамда уй шароитида томорқага экиладиган сара кўчат навлари етказиб берилди. Ўрганиш давомида аниқланган масалаларнинг айримлари шу жойнинг ўзида бартараф этилган бўлса, қолганлари масъуллар назорати остига олинди.

АРЗОН НАРХЛАРДА ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР

Аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратилиши юзасидан олиб бораётган саъй-ҳаракатлар туманимизда ҳам кенг амалга оширилмоқда. Айни карантин даврида ҳудудларга барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш хизмати ташкил этилган.

Кўчма дўконларда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, макарон, ўсимлик ёғи, гурунч, картошка, пиёз, карам, мош, шакар, туз, кўкатлар, чой, томат ва бошқалар белгиланган нарх-наволарда сотилмоқда.

ЧИГИТЛАР УНИБ ЧИҚДИ

Туманда Президентимиз раислигида 2020 йил 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлашга астойдил киришилди.

Айниқса, Т.Тошматов, Пахтакор, Тешиктош, Ойим ҳамда Исанов массивларида бу борада анча иш қилинди. Айни пайтда плёнка остига экилган чигитлар униб чиқди. Бугунги кунда уларнинг юза қисмини плёнка остидан чиқариш ҳамда агротехник ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда. Аниқланган камчиликлар ҳисобга олинди ва ижросини таъминлаш учун масъуллар тайинланди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.