ЖАМИЯТ

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2019-ЙИЛГИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА


02.05.2019   1366

Жалақудуқ тумани ҳокимининг 2018 йил 28 декабрдаги № 1596-Қ сонли қарори билан туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил учун асосий кўрсаткичлари тасдиқланиб, Халқ депутатлари туман кенгашининг 2019 йил 28 мартдаги № 165/58-5 сонли қарори билан “2019 йил учун тасдиқланган маҳаллий бюджет параметрларидан самарали фойдаланишини таъминлаш” тўғрисидаги қарори билан туман маҳаллий бюджети даромадлари режаси 30 млрд, 696 млн, 389 минг сўмни ташкил этади. Туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатлари миқдори жами 148 млрд, 533, млн, 691 минг сўмдан иборат. Шу жумладан ижтимоий соҳа муассасаларининг иш ҳаққи трансфертлари учун 117 млрд, 837 млн, 302 минг сўмни ташкил этади.

Туман маҳаллий бюджети ҳаражатлар қисми соҳалар кесимида қуйидагича. Жумладан халқ таълими соҳасига 81 млрд, 628 млн, 244 минг сўм, мактабгача таълим соҳасига 16 млрд, 267 млн, 935 минг сўм, маданият ва оммавий ахборот воситалари 785 млн, 913 минг сўм, спорт соҳасига 1 млрд, 810 млн, 591 минг сўм, худди шунингдек, қишлоқ сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ветеринария қўмитаси тасарруфидаги муассасаларни сақлаб туриш ҳаражатлари учун жами 2 млрд, 433 млн, 208 минг сўм, ободонлаштириш бошқармаси хамда унга қарашли муассасаларни сақлаб туриш ҳаражатлари учун 3 млрд, 275 млн, 247 минг сўм маблағлар ажратилган.

Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 32 та мактабгача таълим муассасаларида2018 йилда жами 186 та гуруҳларда жами 3952 нафар болалар тарбия олган. 2018 йилда туман маҳаллий бюджетидан жами 8 млрд, 261 млн, 019 минг сўмни ташкил этиб, шу жумладан иш ҳаққига 4 млрд, 901 млн, 367 минг сўм, Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси 138 млн, 573 минг сўм, иш ҳаққидан ажратма ҳаражатлари учун 1 млрд, 257 млн, 347 минг сўм, 4 гуруҳ ҳаражатлари учун 1 млрд, 963 млн, 732 минг сўм маблағлар режалаштирилган бўлиб, 4 гуруҳ ҳаражатларидан озиқ-овқат ҳаражатларига 936.4 млн сўм, коммунал тўловларга 90.6 млн сўм, жорий ҳамда капитал таъмирлаш ҳаражатлари учун 1 млрд, 155 млн сўм маблағлар ажратилган. Худди шунингдек юмшоқ хамда қаттиқ жихозлар сотиб олиш ҳаражатлари учун жами 203 млн сўм маблағлар ажратилган.

2019 йилда мактабгача таълим муассасаларида жами 186 та гуруҳларда 3994 нафар болалар тарбия олиб келмоқда. 2019 йилда мактабгача таълим муассасаларини сақлаб туриш ҳаражатлари учун жами 15 млрд, 488 млн,972 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан 7.2 млрд сўмга ёки 53 фоизга ортган. Иш хаққига 7.1 млрд, сўм мактабгача талим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси 1.1 млрд, сўм, иш хаққидан ажратма ҳаражатларига 2.044 млрд, сўм маблағлар ажратилган.4 гуруҳ ҳаражатлари учун жами 5.1 млрд сўм маблағ ажаратилди, ёки 2018 йилга нисбатан бу кўрсаткич қарибуч баробар юқори. Жумладан 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларида тарбия олиб келаётган болалар сонига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш ҳаражатлари учун бир нафар тарбияланувчилар учун таълим муассасасига қатнаган кунлари учун ўртача 7 минг сўмдан мос келган бўлса, ушбу кўрсаткич 2019 йилда 11 минг сўмдан мос келади. 2019 йилда мактабгача таълим муассасаларининг озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш ҳаражатлари учун жами 2 млрд, 335 млн, 928 минг сўм маблағ режалаштирилди. Мактабгача таълим муассасаларига юмшоқ жиҳозлар сотиб олиш ҳаражатлари учун 50.0 млн сўм маблағ режалаштирилган. Худди шунингдек 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларига мебель ва офис жиҳозлари сотиб олиш учун 116.5 млн сўм маблағ режалаштирилган, 2019 йилда ушбу мақсадлар учун жами 519.6 млн сўм маблағлар режалаштирилиб, ўтган йилган нисбатан тўрт баробар кўпроқ ёки 403.1 млн сўмга юқори режалаштирилган. Бундан ташқари мактабгача таълим муассасаларининг келгуси йиллар куз қиш мавсумида барқарор ҳамда беталофат ишлашини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш мақсадида тумандаги№ 4, 5, 9, 13, 16, 27, 30, 32 сонли мактабгача таълим муассасаларини жорий ҳамда капитал таъмирлаш ҳаражатлари учун жами 553 млн. 875 минг сўм. Худди шунингдек № 1, 6, 9, 13, 15, 24 сонли мактабгача таълим муассасаларининг иссиқлик тизимини замонавий услубда қайта таъмирлаш ва иситиш қозонлари ўрнатиш учун 930. млн сўм маблағлар ажратилиши тўлиқ таъминланди.

Акмалжон САМИЛЛАЕВ

Жалақудуқ тумани

молия бўлими бошиғи

биринчи ўринбосари.