Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚ: ҲОКИМНИНГ БИР КУНИДАН ЛАВҲАЛАР


07.03.2020   5716

Жалақудуқ туман ҳокими Фурқатбек Бузруков ҳамда сектор раҳбарлари Қиличмозор маҳалла фуқаролар йиғинида семинар тарзида ташкиллаштирилган учрашувда барча маҳаллалар фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан мулоқотда бўлдилар.

Хонадонидаги томорқадан унумли фойдаланиб салмоқли даромад олаётган қиличмозорлик фуқароларнинг иссиқхоналар кўздан кечирилди. Яратувчилик мехнатига меҳр қўйган уй эгаларининг фаолиятини бошқа маҳаллаларга ҳам тадбиқ қилиниши бўйича тавсиялар берилди. Вилоятимиз кенг қулоч ёзган ўн кунлик Экоакция доирасида 18-умумий ўрта таълим мактаби хиёбонига кўчатлар ўтқазилди. Муаллима аёлларга халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан гул, бадиий китоблар, табрикномалари тарқатилди.

ххх

Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун ва соҳа ходимларнинг касб байрами туманда тантанали нишонланди. Туман ҳокими етакчилигидаги сектор раҳбарлари соҳа ходимларини қутлаш учун туман фавқулодда вазиятлар бўлимидаги тадбирда қатнашишди. ФВВ туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи, катта лейтенант О. Абдураҳимов бошчилигидаги жамоа ходимларига совғалар топширилди.

ххх

Туманда таъмирталаб кўчалар босқичма-босқич шағалланиб, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш чоралари кўрилмоқда. Туман ҳокими Ғозичеки маҳалла фуқаролар йиғинида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Кўчаларнинг ободонлаштирилиши юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Яқин кунларда маҳалланинг эскирган электр симёғочларининг янгиланиши кутиляпти.

ххх

Туман ҳокими ногиронлиги бор оилалар учун берилган уй жойларни бориб ўрганганда бир қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аён бўлди. Зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида улар бартараф қилинди.

ххх

Ўрганишлар жараёнида Ойим қишлоғидаги Бузрукхонтўра ва Олмазормаҳалла фуқаролар йиғинларида қишлоқ ҳўжалигида фойдаланиладиган экин майдонини ноқонуний эгаллаб, уй-жой қуриб олган фуқаролар борлиги маълум бўлди.

Улар билан юзма юз мулоқотда туман ҳокими Ф.Бузруков, ИИБ бошлиғи М.Алиханов ҳамда туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси томонидан қонуний тушунтиришлар берилди.

ххх

Тумандаги26-мактабгача таълим ташкилотининг 14 нафар тарбияланувчиси ҳамда умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи 5 нафар ёш спортчи Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган "Ушу Жиззах стар-2020" ҳалқаро мусобақага жўнаб кетдилар. Кузатув маросимида туман ҳокими уларга самимий тилакларини изҳор этди.