Эълон ва билдирувлар

«Жаҳон риэлтор» мчж томонидан ташкиллаштирилаётган, бошланғич баҳоси ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади


15.09.2017   296

Аукцион савдосига, Андижон вилоят "Андижон агрокимёҳимоя" ХАЖнинг 12.09.2017 йилдаги №01-03/1070-сонли хатига асосан, жамиятга тегишли қуйидаги бино ва иншоотларининг кадастр ҳужжати белгилари бўйича тўла мулкий ҳуқуқи қўйилмоқда.

1. Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Оқтепа МФЙ ўрамида жойлашган, жами қурилиш майдони 749,62 кв.метр бўлган "Омборхона" бино ва иншоотларининг тўла мулкий ҳуқуқи. Бошланғич баҳоси 62 000 000 сўм.

2. Андижон вилояти, +ўрғонтепа тумани, Гулистон МФЙ ўрамида жойлашган, жами қурилиш майдони 1174,80 кв.метр бўлган "Минерал ўғит навеси" бино ва иншоотларининг тўла мулкий ҳуқуқи. Бошланғич баҳоси 20 000 000 сўм.

3. Андижон тумани, Храбек +ФЙ, Гулистон МФЙ ўрамида жойлашган, жами курилиш майдони 341,92 кв.метр бўлган "Дала шийпони" бино ва иншоотларини тўла мулкий ҳуқуқи. Бошланғич баҳоси 40 000 000 сўм.

Аукцион савдоси 2017 йил 17 октябрь куни, соат 11.00 да Андижон шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси 14-уй "Жаҳон риэлтор" МЧЖ биносида бўлиб ўтади. Юқоридаги мулклар 2017 йил 17 октябрь кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, уларнинг такрорий савдолари 2017 йилнинг 24, 31 октябрь кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар ва тадбиркорлар, тегишли жамият ҳамда савдо ташкилотчиси вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16.00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслардан, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслардан, паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакили қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома.

Савдода қатнашиш учун талабгор ёки тадбиркорлар, савдо ташкилотчиси билан закалат (гаров) пули келишуви имзоланганидан сўнг, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган қийматда закалат (гаров) пули ҳамда ҳар бир талабгор учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баробари миқдорида консальтинг хизмат ҳақи тўланган ҳолда савдода қатнашадилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсади аниқ кўрсатилиши ва савдо ташкилоти "Жаҳон риэлтор" МЧЖнинг "Трастбанк" Андижон филиалидаги МФО: 01074, СТИР: 303191648, 2020 8000 9004 3788 0001 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Маълумот учун: Андижон шаҳар, А.Темур шоҳ кўчаси, 14-уй.

Телефон: +998-93-910-11-12.

Лицензия RL 001, RR-0223.