Эълон ва билдирувлар

«Жаҳон риэлтор» МЧЖ бошланғич баҳоси ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади


23.08.2017   1010

«Жаҳон риэлтор» МЧЖ бошланғич баҳоси ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади

Очиқ аукцион савдосига "Хўжаобод савдо ва ишлаб чиқариш" МЧЖнинг 21.08.2017 йилдаги 74-сонли хатига асосан, жамиятга тегишли қуйидаги бино ва иншоотларининг тўла мулкий ҳуқуқи қўйилмоқда:

1. Хўжаобод тумани, Узун кўчаси ҳудудида жойлашган жами қурилиш майдони 153,09 кв.м. бўлган 0001-чизма белгисидаги қозонхона бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 20 746 500 сўм.

2. Хўжаобод тумани, Узун кўчаси ҳудудида жойлашган жами қурилиш майдони 246,48 кв.м. бўлган А,А1-чизма белгиларидаги ошхона бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 78 385 500 сўм.

3. Хўжаобод тумани, +увватмурод МФЙ ҳудудида жойлашган жами қурилиш майдони 151,97 кв.м. бўлган А,А1,Б-чизма белгиларидаги 22-сонли савдо дўкони бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 25 175 100 сўм.

4. Хўжаобод тумани, Андижон МФЙ, Анҳор кўчасида жойлашган жами қурилиш майдони 1342,80 кв.м. бўлган 0001 дан 0009-чизма белгиларидаги омборхона бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 400 367 300 сўм.

5. Хўжаобод тумани, Али Ота МФЙ ҳудудида жойлашган жами қурилиш майдони 821,09 кв.м. бўлган А,Б-чизма белгисидаги 11-сонли савдо дўкони бино -иншоотлари. Бошланғич баҳоси 105 717 300 сўм.

6. Хўжаобод тумани, Дилкушод МФЙ ҳудудида жойлашган жами қурилиш майдони 390,84 кв.м. бўлган А,А1,Б,В-чизма белгисидаги 21-сонли савдо дўкони бино -иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 78 632 200 сўм.

Аукцион савдоси, 2017 йил 22 сентябрь куни соат 11 да Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй "Жаҳон риэлтор" МЧЖ биносида бўлиб ўтади. Юқоридаги мулклар 2017 йил 22 сентябрь кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2017 йилнинг 29 сентябрь, 6,13, 20, 27 октябрь кунлари соат 11 да бўлиб ўтади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар ва тадбиркорлар тегишли жамият ҳамда савдо ташкилотчиси вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16,00 да тўхтатилади.

Савдо шартлари:

- савдо ташкилотининг тегишли ҳисоб рақамига мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда гаров (закалат) пулни тўлаш;

- энг юқори нарх бериб сотиб олган харидорлар, ғолиблик баённомаси имзолангандан сўнг, 3 (уч) кун муддат ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш;

- олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг 10 (ўн) кун муддат ичида мулк учун тўловларни тўла амалга ошириш шартлари асосида.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслардан, паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома.

Савдода қатнашиш учун талабгор ёки тадбиркорлар, савдо ташкилотчиси билан келишув имзоланганидан сўнг, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат (гаров) пули ҳамда ҳар бир талабгор учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баробари миқдорида консальтинг хизмат ҳақи тўланган ҳолда савдода қатнашадилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсади аниқ кўрсатилиши ва савдо ташкилоти "Жаҳон риэлтор" МЧЖнинг "Трастбанк" Андижон филиалидаги МФО: 01074, СТИР: 303191648, 2020 8000 9004 3788 0001 ҳисоб рақамига тўланиши шарт.

Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй. Тел: (+998 93) 910-11-12.

Лицензия RL 001, RR-0223.