Спорт

Жаҳон чемпионати Кубоги Тошкентга олиб келинади


14.01.2018   1823

Жорий йилнинг 6 февраль куни футбол бўйича жаҳон чемпионати Кубоги Тошкент шаҳридан ҳам олиб ўтилади. Бу ҳақида ФИФА расмий сайтида маълум қилинди.

Маълумки, мундиал Кубогини давлатлар бўйича айлантириш турига ўтган йили 9 сентябрь куни Москва шаҳрида старт берилганди. Декабрь ойигача у Россия ҳудудларини босиб ўтди. Шундан сўнг у дунёнинг 50 та давлатини ўз ичига олган “саёҳати”ни бошлади. Кубок шу йил май ойида, жаҳон чемпионати бошланиши арафасида мезбон мамлакатга қайтариб олиб келинади.

Манбада айтилишича, мазкур тадбир мухлисларга чемпионат совринини яқиндан кўриш, ҳатто унинг олдида расмга тушиш каби имкониятларни тақдим этади. Зотан, қолган пайтларда Кубокнинг аслини фақатгина Цюрихда жойлашган ФИФАнинг Жаҳон футболи музейида, шунингдек, қуръа ташлаш ҳамда мундиал финалида томоша қилиш мумкин.

«xs.uz» сайтидан олинди.