Бугуннинг гапи

«ЖАҲОН БАНКИ» – ТАДБИРКОРЛАР ТАЯНЧИ


11.01.2020   104

Кейингийилларда республикамизда, жумладан, вилоятимизда халқаро сармоядорлар учун кенг ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар яратилди. Бунинг натижасидачет эл инвестициялари билан фаолият юритувчи корхоналар сони кескин ортди. Эндиликда хорижий сармоядорлар ва халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик тадбиркорлар учун янгилик эмас. Қишлоқ жойларида ишбилармонликмуҳитини ривожлантириш мақсадида "Жаҳон банки"нинг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришга бағишланганбизнес форумида юқоридагилар ўз ифодасини топди.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказидатадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ташаббускорлар учун ташкил этилган амалий семинарда дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан эътибор, яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Охирги уч йилда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги таъкидланди. Бу ўз-ўзидан ташаббускорлар сафининг кенгайишига хизмат қиляпти. Ҳозирда вилоятимизда 27 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари фаолият юритаётган бўлса-да, қониқарли деб айтиш қийин.

Соҳа вакиллари учун янада қулай имконият-лар яратилмоқда. "Жаҳон банки" томонидан қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритувчи субъектларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа амалиётга тақдим этилгани, алоҳида агентлик ташкил этилгани бежиз эмас. Бу маҳаллий банклар томонидан берилаётган кредитлардан анча фарқ қилади.

Ҳукумат томонидан таклиф этилган лойиҳалар, қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ташаббуслар қўллаб-қувватланади.Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда қайта ишлашга қаратилган 3 та лойиҳа амалга оширилди. Шу йилнинг апрелида тўртинчиси амалиётга татбиқ этилади. Улар учун1 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланяпти. 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бизнес нафақат даромад топишга, шу билан биргааҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши зарурлиги, бошқа банклар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлиги билдирилди. Бу борада семинар иштирокчиларига керакли тавсиялар берилди.

Бугун вилоятимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажриба мактаби яратилган. Бироқ молия муассасалари томонидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланилмоқда, деб айта олмаймиз. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, боғдорчилик, иссиқхона ва чорвачиликниривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа истиқболи хусусида мутахассиларнинг фикрлари барчада қизиқиш уйғотди. Ўз ўрнида янги-янги ташаббусларга қанот бағишлади.

– "Ҳамкорбанк"нинг молиявий кўмаги ва ўз маблағим ҳисобига 2018 йилда Польшадан 30 бош наслли қорамол олиб келиб, чорвачилик билан шуғулланяпман, – дейди Қўрғонтепа туманидаги "The speсial ole " масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ёш тадбиркор Саидакбар Аҳмедов.

– Семинар орқали кўп саволларимга жавоб топдим. Маблағ масаласида муаммога ўрин йўқлигини тушундим. Бугундан сутни қайта ишлашга йўналтирилган умумий қиймати 1 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳа устида ишлаймиз. Йил охирига қадар20 та иш ўрни яратамиз.

Андижон туманидаги "Инсоф" фермер хўжалиги раҳбари Ойбек Алижонов пахта-ғалла етиштиришнинг ҳадисини олган. Соҳадаги ислоҳотлар уни изланишга бошламоқда.

– 30 бош наслли қорамолни парвариш қилиш имкониятим бор, – деди у.– Маблағ масаласида имкониятларни эшитиб, ғайратимга ғайрат қўшилди.

Бизнес форуми дастури юзасидан Бўстон, Шаҳрихон, Олтинкўл туманларида ҳамда Андижон шаҳридаги йирик тадбиркорлик субъектларида тадбирлар бўлиб ўтди.

Акбаржон

НАЗАРОВ.