Эълон ва билдирувлар

«Жахон Риэлтор» МЧЖ томонидан бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


22.07.2019   114

Аукцион савдосига, «Ўзбектелеком» АК Андижон филиалига тегишли, Андижон вилояти Асака тумани Муқумий МФЙ Гулобод махалласида жойлашган, умумий ер майдони 3000,0 кв.метр, жами қурилиш майдони 2076,78 кв.метр бўлган икки қаватли "232-АТС" бино ва иншоотларининг тўла мулкий хуқуқлари қўйилмоқда. Бошланғич бахоси - 2 555 034 184 сўм.

Аукцион савдоси, 2019 йилнинг 23 августь куни соат 11 да «Жахон риэлтор» МЧЖ биносида бўлиб ўтади. Юқоридаги мулк 2018 йилнинг 23 августь кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, унинг такрорий савдолари 2019 йилнинг 30 августь ва 6-13-20-27-сентябрь кунлари соат 11 да бўлиб ўтади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар, филиал вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслардан, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи хужжат нусхаси ва қонун хужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслардан, паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакили қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи хужжат нусхаси ва қонун хужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома.

Савдода қатнашиш учун талабгор ёки тадбиркорлар, савдо ташкилотчиси билан закалат (гаров) пули келишуви имзоланганидан сўнг, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган қийматда закалат (гаров) пули хамда хар бир талабгор учун энг кам ойлик иш хаққининг 1 (бир) баробари миқдорида консальтинг хизмат хақи тўланган холда савдога қатнашадилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсади аниқ кўрсатилиши ва савдо ташкилоти «Жахон риэлтор» МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар» АТБ Андижон вилоят филиалидаги МФО:00081, СТИР:303191648, 2020 8000 4004 3788 0001 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Маълумот учун: Андижон шахар А.Навоий Шох кўча 122-уй. Тел:+998939101112:

Лицензия RL 001, RR-0223.