Эълон ва билдирувлар

«Жахон риэлтор» МЧЖ бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган


13.04.2018   672

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Аукцион савдосига АТБ «Агробанк» Хўжаобод филиалининг 10.04.2018 йилдаги №01/120-сонли хатига асосан филиал балансидаги Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, А. Навоий кўчасида жойлашган, жами қурилиш майдони 556,28 кв.метр бўлган (давлат сносида кўзда тутилган) "Маъмурий бино" бино ва иншоотининг тўла мулкий ҳуқуқи. Бошланғич баҳоси - 308 147 000 сўм.

Аукцион савдоси 2018 йилнинг 14 май куни соат 11 да «Жаҳон риэлтор» МЧЖ биносида бўлиб ўтади. Юқоридаги мулк 2018 йилнинг 14 май кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, унинг такрорий савдолари 2018 йилнинг 21-28-май ва 4-11-18-июнь кунлари соат 11 да бўлиб ўтади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар, филиал вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши, савдо куни бошланишидан бир кун олдин тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслардан паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакили қатнашган тақдирда эса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб этилади.

Савдода қатнашиш учун талабгор ёки тадбиркорлар, савдо ташкилотчиси билан закалат (гаров) пули келишуви имзоланганидан сўнг, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган қийматда закалат (гаров) пули ҳамда ҳар бир талабгор учун энг кам ойлик иш хаққининг 1 (бир) баробари миқдорида консальтинг хизмат ҳақи тўланган ҳолда савдога қатнашадилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсадини аниқ кўрсатилиши ва савдо ташкилотчиси «Жахон риэлтор» МЧЖнинг «Трастбанк» Андижон филиалидаги МФО: 01074, СТИР: 303191648, 2020 8000 9004 3788 0001 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, А. Темур шоҳкўчаси, 14-уй. Тел.: (+998 93) 910-11-12.

Лицензия RL 001, RR-0223.