Андижон 24

Замонавий психологик-педагогик технологиялар асосида ишлаш йўлга қўйилади


22.11.2018   1839

Халқ таълими вазирлигиБМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) билан ҳамкорликда ўқувчилар ва оилалар билан самарали ишлашга қаратилган лойиҳани жорий қилди.

"Бахтли мактаблар" лойиҳаси концепцияси ҳамда "Мустаҳкам оила" тренинг-дастурининг асосий мақсади ижтимоий-психологик ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш, соҳа мутахассислари ва ота-оналарнинг таълим-тарбия жараёнидагипсихологик-педагогик лаёқатлилигини оширишгақаратилган.

Лойиҳа доирасида ҳар бир вилоят (ҳудуд)дан биттадан таянч-тренер мактаб танланди. Қувонарлиси,улар орасида бизнинг таълим масканимиз ҳам бор. Лойиҳани амалиётга татбиқ этиш, дастурни оммалаштириш учун ишга жиддий киришдик. Бу борада республика ўқув семинарида тегишли тушунча, тавсиялар олинди.

Ҳафтанинг ҳар шанбасига белгиланган " Ўзини ўзи ривожлантириш куни" да тўртта йўналишдаги билим-кўникмалар жамланмаси ўргатиб борилади. Соҳамиз ходимлари, айниқса, ёш педагогларда дарс бериш жараёнида учрайдиган стрессли, ноқулай вазиятларга биргаликда ечим топиш, ҳамжиҳатлик кўникмаларини ҳосил қилиш, жамоада ижобий муҳитни яратиш, мактаб ва оила орасида барқарор ижтимоий-психологик муносабатларни шакллантириш шулар жумласидандир. Ўқувчи-ёшлар ўртасида ўзаро ҳурматни кучайтириш, яхши хулқни рағбатлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, зўравонлик, зарарли одатларга қарши психологик иммунитетни вужудга келтириш, тенгдошлар босимига қаршилик каби долзарб мавзулар фаолиятимиздан кенг ўрин олади.

Хуллас, келгусида бизни янги технологияга асосланган мароқли тадбирлар, янада масъулиятли вазифаларкутиб турибди. Ишонаманки, жамоамиз ҳамжиҳатлик билан иш юритиб, билдирилган юксакишончни оқлайди, мактабимиз илғор тажрибани оммалаштириш бўйича тренинг марказлардан бирига айланади.

Мавжуда ИМИЯМИНОВА,

Избоскан туманидаги 2-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.