Андижон 24

ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ чекка қишлоқларга ҳам етиб бориш имконини беради


03.02.2019   1723

Вилоятдаги шаҳар-туман Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобиллари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов,Халқ қабулхоналари мудирлари, шунингдек, вилоят ташкилотлари раҳбарларииштирок этдилар.

Вилоятимизда айни пайтдажами 16 та шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ўтган давр давомида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.


- «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди, — дейди вилоят Халқ қабулхонаси мудири Мамазоир Хўжамбердиев. — 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади. Замонавий хизмат автомашиналари чекка қишлоқларга ҳам етиб бориш имконини беради.

«auz.uz» online гуруҳи.