Хорижда

ЗАХАРЛИ ИЛОНГА БЕВАФОЛАР НОМИ БЕРИЛАДИ


08.02.2019   1267

Австралиядаги Wild Life Sydney зоопарки маъмурияти антиқа танлов эълон қилди. Танлов шартига кўра, унинг ғолиби заҳарли жигарранг илонни собиқ севгилисини номи билан аташ имконига эга бўлади, дейилади РИА Новости хабарида.

Иштирокчилар учун махсус сўровнома тайёрланган. Унда бевафо хушторининг қайси қилмишлари учун унинг номини илонга қўйишга муносиб кўрганлиги билдирилиши лозим. Ғолибга махсус сертификат топширилади. Унга мувофиқ, танлов пешқадами йил давомида ҳар куни илонни йўқлаб келиш ҳуқуқини олади.

“Ишонамизки, -дейди зоопарк бош директори Марк Коннолли, - шу йўл билан севги бобида омади келмаганлар севишганлар кунини кўнгилдагидай нишонлаш имконига эга бўладилар.”