ЖАМИЯТ

Заъфарон ўрта асрлардан бери баҳоси ва қадри тушмай келаётган ягона зиравордир.


16.01.2023   246

Қадимда унинг бир қадоғига асробий чопқир отни алмашишган. Бугун эса жаҳон бозоридаги нархи 10.000$ атрофида

Заъфарон юртимиз тупроқ-иқлим шароитига тўлиқ мос бўлиб, уни Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида, боғ ва токзорлар қатор ораларида, ўрмон ҳудудларида етиштириш имконияти мавжуд.

Бу ўсимликни етиштириш ва хомашёни териб олиш фақат қўл меҳнати билан амалга оширилгани учун жуда қимматбаҳо ҳисобланади. Бугунги кунда заъфарон Эрон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия каби ўн бешдан ортиқ мамлакатда етиштирилади.

2022 йил таҳлилига кўра, дунёда жами 175 тонна заъфарон ҳосили олинган. Унинг савдо айланмаси 1,5 млрд долларни ташкил этган. Заъфаронга бўлган дунё аҳолиси талаби эса бундан анча баланд – эҳтиёж 350 тоннани ташкил қилади.