Спорт

«ЮВЕНТУС» ФУТБОЛЧИЛАРИ РОНАЛДУДАН НОРОЗИ БЎЛИШДИ


13.11.2019   191

Туриннинг «Ювентус» клуби футболчилари Роналдунинг «Милан» (1:0) клубига қарши учрашувдаги ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлишмоқда.

La Gazzetta Dello Sportнинг ёзишича, учрашувнинг 55-дақиқасида заҳирага олинган Роналду кийиниш хонасига йўл олиб, ўйинни якуний ҳуштаги чалинишини кутиб ўтирмасдан стадионни тарк этгани учун клуб футболчилари Криштиануни бош мураббийдан кечирим сўрашини кутишмоқда, дейиладиStd.uz хабарида.

Айтилишича, “Юве” спорт директори Фабио Паратичи Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан қўнғироқлашиб, мижози билан бу борада гаплашиб олишини сўради.