Спорт

ЮТУҚЛАРГА МАҲЛИЁ БЎЛИБ ҚОЛМАЙЛИК


18.10.2018   499

Республикамиз Президенти шу йил 20 сентябрь куни ўтказган йиғилишда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича соҳа раҳбарлари, мутахассислари олдига янги вазифалар қўйди,мамлакатимиз спортида эришилган юксак ютуқлар билан бирга камчиликлар ва муаммолар ҳақида тўхталди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов билан суҳбатимиз ана шу долзарб мавзуда бўлди.

Йиғилишдареспубликамизнинг бир қатор спорт федерациялари, шунингдек, жамоавий спорт турлари фаолияти танқид қилинди.Бу борада вилоятимизда аҳвол қандай?

– Мамлакатимиз раҳбари от спорти, сузиш, қиличбозлик, ўқ отиш федерацияларининг йирик халқаро мусобақалардаги натижаларидан келиб чиқиб, танқид остига олди. Тўғри, уларга яратиб берилаётган шароитга нисбатан натижа етарли эмас. Вилоятимиз вакиллари эса айнан мана шу спорт турларидан олдинги ўринларда боришяпти. Мамлакат терма жамоаларига мазкур спорт турлари бўйича йигит ва қизларни тайёрлашдаандижонликларпешқадамлик қилишмоқда.

Шунга қарамай, халқаро мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинларида сов-риндор бўла олмаётганимиз айни ҳақиқат. Ўқ отишдаВадим Скороворов, сузишда Раъно Аманова, қиличбозлик бўйича Руслан Кудаев каби спортчиларимиз Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритишганидан хурсанд эдик. Аммо совриндор бўлиш учун уларда маҳорат, керак бўлганда совуққонлик етишмади.

Президентимиз шунинг учун ҳам илғор тажрибалар, хорижий спортчилар услубларидан унумли фойдаланиш ҳақида уқтирди...

– "Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиганXXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш учун етакчи спортчиларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб бориш мақсадида вилоятимиздаги 25 та спорт федерациялари ва ассоциацияларига 110 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ҳомий этиб бириктирилган. Хитой тажрибасидан келиб чиқиб,янги йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўраётган спортчиларимизнинг бир жойда машғулотлар ўтказишига эришиш мақсадга мувофиқ. Андижон шаҳрида бунёд этилаётган улкан универсал спорт мажмуаси қуриб фойдаланишга топширилгач, Олимпия маркази ташкил этиш имкониятига эга бўламиз.

Республикамиз вакиллари жамоа ўйинларида ҳам Олимпия ва Осиё ўйинларида иштирок этадиган вақт аллақачон етиб келган. Шундай эмасми?

– Вилоятимизда гандбол, волейбол, баскетбол, чим устида хоккей бўйича мамлакатимиз терма жамоасини кучайтирувчи йигит ва қизларимиз бор. Айниқса, гандболчи қизлар ва йигитларимизнинг бир қатор халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари фикримнингдалилидир. Мирон Ким раҳбарлигидаги "Андижанка" жамоасининг халқаро майдонлардаги ютуқлари ҳали ҳамон эсимизда ва уни тиклаш бизнинг бурчимиз.

"Рио-2016"да андижонлик спортчилар мамлакатимиз жамғармасига 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини келтириб, Ўзбекистон вакилларини жаҳоннингэнг нуфузли баҳсларида умумжамоа ҳисобида ўз тарихидаги энг яхши натижани қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшдилар. Президентимиз янада олға интилишга чақирмоқда. Бу эса изланиб меҳнат қилиш, фидокорликни тақозо этади. Демак, вилоятимиздан янгиҲасанбойлар,Русланлар етишиб чиқиши, жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш зарур.

Яқинда вилоятимиз марказида покистонлик спортчилар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Чим устида хоккей ва волейбол бўйича терма жамоаларимиз покистонлик ёшлар билан баҳслашдилар.Мана шундай жамоавий ўйинларни мунтазам ўтказиб боришни режага киритдик. Улархалқаро мусобақалар кўникмасини ошириш билан бирга, мухлисларни ўзига кенг жалб этади, оммавийликни оширади.

Президентимиз нутқида айнан жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга жиддий эътибор қаратди.

– Аҳолининг турли қатламлари орасида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиб бораётганлигимиз яхши самара беряпти. Аммо уларнинг сифати ва самарадорлигини оширишимиз зарур. Яқиндавилоят ҳокими соврини учун бутун маҳаллаларни қамраб олган футбол мусобақалари бунга мисол бўла олади. Уминглаб ёшлар ва мухлисларнижалб этди, янги иқтидорларни кашф қилди.

Шундай спорт турлари борки, улар катта иншоотлар, қимматбаҳо жиҳозлар талаб этмайди, аммо инсон саломатлиги учун ғоят фойдали. Қадимий югуришда енгилоёқ кийими бўлса бас, эрталаб кўчага чиқасизу югураверасиз. Юриш ҳам ғоят фойдали. Афсуски, олимпия турига кирувчи бу спорт тури мамлакатимизда оммавийлашмаган. Уни Андижондаривожлантиришимиз зарур.Спорт фахрийси РўзиИбрагимовдай яхши мутахассисга эгамиз. Негавилоятимиздан спорт юриши бўйича жаҳон чемпионати, олимпия ўйинлари ғолиблари чиқмаслиги керак?!

Ташкилотларда, маҳаллаларда ўзлари бирикиб спортнинг бир қатор турлари бўйича тўгараклар, саломатлик гуруҳлари ташкил этаётганлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида мавжудми?

– Фикрингиз тўғри, бугун уларни рўйхатга олиш, қўллаб-қувватлаш, керак бўлса, ёрдам кўрсатишга киришилди.Спортдаги ютуқларимиз беқиёс. Рио-де Жанейрода ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, яқинда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари фикримизнинг далилидир. Уларнинг барқарор давом этиши, янги чўққиларга кўтарилишимиз учун ютуқларга маҳлиё бўлиб тўхтаб қолмаслик, янгилик сари интилиш, ишгаижодий ёндашиш талаб этилади.

Суҳбатдош Т. СИДДИҚ.