Сайлов - 2021

ЮРТДОШЛАРИМИЗ СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА БЕФАРҚ ЭМАС


24.10.2021   1068

Позилжон Каримов, Андижон туманидаги 155-сайлов участкасида овоз берувчи:

- Сайловга қадар номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим. Ҳаммасида Ўзбекистонни келгусида янада ривожлантиришга қаратилган вазифалар ўрин олган. Бугун яна бир бор ўйлаб ўзимга маъқул бўлган номзодни ёқлаб овоз бердим.

Мени қувонтирган нарса - юртдошларимиз сиёсий жараёнга бефарқ қарамаётгани. Ҳар бир сайловчи ўз фикрига эга. Демак бугун Ўзбекистонни келгусида янада ривожланишига бош бўладиган Президентимизни сайлай оламиз.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.