ЖАМИЯТ

Юртбоши суйган ҳофиз


03.05.2018   1606

Устоз Фаттоҳхон Мамадалиев билан сўнгги учрашувимиз бундан 23 йил муқаддам пойтахт Тошкент шаҳрида - шифохонада бўлганди. Ўшанда у оғир хасталикни бошидан кечираётган эди.

Суҳбатимиз қизигандан-қизиди. Гўё шу билан тугаётганинисезгандек бир-биримизга тўймасдик.

- Жияним, энди сизга битта илтимосим ҳам бор, - деди Фаттоҳхон ака. - Хабарингиз бор, Андижон шаҳрида «Мақом» ижодий гуруҳи ҳар қалай ишлаб турибди. «Мерос»га ҳамқўл урилган. Албатта бунда Ғуломжон Ҳожиқулов ва унинг ўғли Равшанбекнинг, «Ғижжаки Бобурий» корхонаси раҳбариАбдумаликМадраҳимовнинг ҳиссаси катта. Аммо укўнглимдагидек ривожланиб кетмаяпти. Менга бирор кор-хол бўлса шу ишимиз барбод бўлмасин.Алоҳида эътиборингизга олсангиз...

- Ундай деманг, - эътироз билдирган бўлдик. - Дард меҳмон. Ҳали кўп яшайсиз.Юзлаб, минглаб шогирдларнинг бошини силайсиз.

Устоз билан хайрлашиб, ташқарига чиқарканмиз, шифокор сўзида давом этди:

- Ҳамюртларигиз жуда улуғинсон. Унинг санъатини Юртбошимиз ҳам яхши кўраркан. Касалхонамизга ётгандан бери икки бор сўраб суриштирибди. «Яхши даволашсин», дея тайинлабди. Эл-юрт ардоғидаги, мамлакат етакчиси эътиборидаги шундай инсонга яхши қараяпмиз, - деди.

Орадан ярим йилча вақт ўтиб Яратганнинг иродаси билан устозимиз мангуликка юз тутди.Ўша мотам куни жанозага тўпланган одамларганафақат унинг Андижондаги ҳовлиси, балки вилоятимиз марказидан то туғилган гўша Эски Ҳақулобод қишлоғигача бўлган кўчалар ҳам торлик қилди гўё.

Гарчанд Фаттоҳхон Мамадалиев жисмонан орамиздан кетган бўлсада, мана, салкам бир асрдирки руҳан орамизда, ўзи яратганкуй қўшиқларида яшамоқда.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Авазбек Маҳмудов шундай хотирлайди:

- Танбурнинг сеҳрли ноласига қўшиб қўшиқ яратган ва тилларда достон бўлиб келган устозимиз,бастакор, созанда ва хонанда Ўзбекистон халқ ҳофизи Фаттоҳхон Мамадалиев ҳаёт бўлганида шу кўклам 95 ёшга тўлган бўлар эди.

«Шоира Нодирабегимнинг «Оқибат», «Умархонимни соғиндим», Муқимийнинг «Ким десун», Фурқатининг «Адашганман» каби ғазаллари Фаттоҳхон ака ижросида халқ мулкига айланганлигига қарийб ярим аср бўлди. Устознинг кучли авжли овоз талаб қиладиган катта ашулаларни поёнига етадиган қилиб куйлаши академик Юнус Ражабий назарига тушади. Фаттоҳхон ака билан суҳбатлашар экан, ўзини мақомда ҳам синаб кўришини маслаҳат берди ва бунинг учун жуда кўп меҳнат қилиши, катта маҳорат талаб этишини айтди. Фаттоҳхон ака кўп ўқиш, айниқса, буюк аллома шоирлар ғазалларидаги фикрларни тўла англаб етиш, мақом йўлларини астойдил ва қунт билан ўрганиш, устозлардан санъатимиз хазинасининг бебаҳо гавҳари бўлган мақомни мукаммал ўзлаштириш натижасида буюк санъаткор бўлиб етишди. Аждодлардан бизгача етиб келган санъат дурдоналарини ниҳоятда ардоқлаб, уларни ҳар жиҳатдан бойитиб, унга миллий руҳ, замонавий кайфиятни, дард ва нолаларни қўшиб умрбоқий куйлар яратибкетдилар.

Мен ҳам устознингдастасига бориб, н мақом сирларини ўрганганман, у кишидаги ноёб истеъдоддан ўзимга юқтиришга ҳаракат қилганман. Фаттоҳхон ака бизларга шундай насиҳат қилардилар: «Ашула айтишни енгил-елпи ўрганиб олган киши ўзини қўшиқчи деб ҳисоблаши мумкин, аммо мақомчиман деб асло айта олмайди. Чунки санъаткордан ўз устида жуда кўпишлаб, изланишдан ташқари катта талант, юксак маҳорат, кенг билим, мустаҳкам ирода ҳам талаб қилинади. Санъат заргари бўлган кишигина мақомдон бўла олади».

Фаттоҳхон Мамадалиев 1968 йили ўқув юртларидан, турли ташкилотлардан иқтидорли йигит-қизларни топиб, Андижон шаҳридаги 2-маданият саройи қошида «Мақомчилар» ансамблини очди. Мен ҳаметмишинчи йилларда устознинг мақом ансамблида қатнашган эдим.

1972 йилда ҳаваскор санъаткорлар учун ғоят жиддий синов бўлган «Марҳабо талантлар» республика телеконкурсига Андижоннинг ҳаваскор созанда, хонанда, раққосалари таклиф қилинди. Нуфузли устозлардан тузилган ҳайъат аъзолари Андижон мақомчиларининг устоз Фаттоҳхон Мамадалиев бошчилигида ижроэтилган «Қашқарчаи мўғулчаи дугоҳ», «Соқийномаи муғулчаи дугоҳ»ни энг юқори - 10 балл билан баҳолаганлари ҳамон эсимда.

Устоз санъаткор Хўжаобод ва Избоскантуманларида маданият уйлари қошида мақомчилар ансамблини ташкил этди. Ҳозирги Андижон давлат университетимизда талабалардан иборат ҳаваскорларгаузоқ йиллар мобайнида мураббийлик қилдилар.

Фаттоҳхон акажуда камтарин, юқори маданиятли қийинарди, бошидаги марғилон дўпписи ўзига ярашар, гаплашиб қолсангиз, сизнинг сўзларингизни бўлмай қулоқ солардилар. Берган саволларингизга маъноли жавоб қайтарардилар. Устоз кўпроқ шеър машқ қилардилар ва ўзларинингшеърлар тўпламларини ҳам нашр қилган.

Фидойи санъаткорни элга танитган, одамларга яқин қилган жиҳат унингтом маънодаги инсоний фазилатлари: камсуқум, оққўнгилу олижаноб, садоқатлию меҳрибон инсон эканлигидир. Шоиртабиат бу киши давраларнинг файзи, суҳбатларнинг гули эди. У шоирлар биланшеър хусусида, олимлар биланилм тўғрисида, файласуф биландунё ҳақида баҳслаша оладиганкенг тафаккурли инсон эди. Шу сабали устознинг хонадониўзига ўхшаган саховатли инсонлар билан -андижонлик дўстлари билан доим гавжум ва обод бўлар эди.

Ҳабибий домла, Собир Абдулла, Анисий, Улфат, Ҳошимжон Раззоқов, Боқир, Восит Саъдулла, профессорҒанижон Абдуллаев, Ориф Алимахсумов каби замонамизнингалломалари билан тонг отар суҳбатлар бўлар, илму фан, тарих, адабиёт ва санъат соҳасида бўладиган бундай суҳбатлардан сўнгянги-янги қўшиқлар дунёга келар эди. Мақом санъатининг устозлари Исҳоқ Ражабий, Файзулло Кароматов, бастакор Фахриддин Содиқовлар андижонлик мақомчиларнингхалқимиз томонидан ғоят ардоқланиб, авайланиб келинаётганмумтоз куй-қўшиқлар ва рақсларниниҳоятда нозик дид, маҳорат билан ижроэтишларидан мамнун бўлардилар. Устоз ҳофиз «Шашмақом»нингкўп йўлларини севиб ижро этиш билан бирга, инсонларнинг нозик ҳис-туйғуларини, ширин орзуларини ўзи яратганкуй-қўшиқлари билан ифодалагиси келарди. Восит Саъдулла, Ҳайитбой Азимий, Ҳайдар Яҳёевлар қаламига мансуб «Э тонг эли», «Сўрамаса кўнгил», «Деҳқонларим» каби оромбахш қўшиқлари шулар жумласидандир. Фаттоҳхон аканинг1984 йилдан бошлаб Тошкент давлат консерваториясига ишга ўтиши ва Юнус Ражабий номидагимақомчилар ансамблидаишлай бошлаганидавомида ўнлаб, юзлаб ёшларнимусиқа санъатининг нозик сирларидан огоҳ этди. Уларни мамлакатимизга, халқимизга муҳаббат ва садоқатруҳида тарбиялашга интилди. «Мискин», «Муншаот», «Насруллои», «Ушшоқ»лар, «Савти Фатоҳи», «Ушшоқи Фаттоҳи» каби янги туркум мақомларнишогирдларига ўргатди. Устоз томонидан куйланган, басталанган қўшиқлар аудио ва видео тасмаларга ёзиб олиниб, мусиқа архивининг олтин захирасидан жой олди. Шу боис устознинг мухлислари, ихлосмандлари давраси бугунги кунда ҳам кенгайиб бормоқда. Ҳофизнинг ҳалол ва камтарин меҳнатлари ўз қадрини топди.

Мақом ва анъанавий ижрочилик йўналишида жуда кўп истеъдодли шогирдлар тайёрлагани ва халқимиз, миллатимиз олдида санъатимизни ушбу йўналишлари бўйича юқори даражага олиб чиққанлиги учун муносиб тақдирланди. 1981 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1990 йилда «Ўзбекистон халқ ҳофизи» унвонларига сазовор бўлди. 1993 йилда Тошкент давлат консерваторияси илмий кенгаши Фаттоҳхон Мамадалиевга «Анъанавий қўшиқчилик» кафедраси профессори илмий унвонини берди.Устоз 1997 йили «Меҳнат шуҳрати», 1998 йили «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан тақдирланди.

Ҳозирда устоз анъаналарини у кишининг қизлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодирахон Мамадалиева, ўғиллари истеъдодли хонанда Иномжон Мамадалиев, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Маҳмуджон Йўлдошев, Соибжон Ниёзов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўлмас Оллоберганов,ҳофизлар Бобуржон Йўлдошев, Адҳамжон Абдулҳаевкаби бир неча ўнлаб шогирдлари давом эттирмоқдалар.

...Устоз ўтқазган ниҳоллар кўкка бўй чўзмоқда. У катта боғ яратиб кетди. Бу боғ ҳали узоқ йиллар яшнаб туради.

Назиржон Саидов,

Ўзбекистонда

хизмат кўрсатган маданият ходими.