Андижон 24

ЮРАКЛАРГА ҚУЛОҚ ТУТИБ...


04.03.2019   2167

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ислоҳотларнатижасида вилоятимизда хусусий шифохоналар фаолиятига эътибор ортмоқда. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишда улар ўзига хос ўрин тутяпти.

Тиббиёт фанлариномзоди, олий тоифали кардиолог – шифокор Ҳабибулло Мамараҳимов Избоскан туманида биринчилардан бўлиб, бу борада хайрли ишга қўл урди. У раҳбарлик қилаётган “Доктор Ҳабибулло Шифо нур” Масъулияти чекланган жамиятига қарашли хусусий шифохонанинг аҳил жамоаси қарийб ўн йилдан бери ҳамюртларимиз хизматида. Замонавий жиҳоз, ускуналар билан таъминланган саломатлик масканида барча шароитлар муҳайё.

Бу ерда меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари ўз ишининг моҳир усталари. Уларнинг ширинсўзлиги, тиббий хизмат маданиятининг юксаклиги, муолажаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширишларини мамнуният билан эътироф этишади. Шунданми, бу ерга келиб даволаниш истагида бўлганлар кун сайин ортиб бормоқда.

Шу кунларда ўзининг 60 ёшини қарши олаётган Ҳабибулло Мамараҳимов қарийб қирқ йилдан бери халқимиз саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. Ҳар тонг ишга отланар экан, ҳамкасблар даврасида мулоқот қиларкан, беморларнинг мамнун чеҳраларини кўрар экандилида бир олам орзу-тилаклар, шукроналик ҳисси қалбига туғён солади. Эзгу ниятлари эзгу ишларига монанд,эл-юрт учун кеча-кундуз фидойи бундай инсонлар ҳамиша бор бўлсин, деб қоламиз.

Р. Эшонов.