Хорижда

Юраги соғлом қабила


25.08.2017   836

Америкалик мутахассислар олиб борилган чуқур тадқиқотлар сўнг дунёда энг соғлом юрак Боливияда яшовчи Tsimane қабиласига тегишли эканлигини маълум қилишди.

705 нафар боливияликни обдон текширувдан ўтказган олимлар уларнинг 85 фоизига юрак хасталиклари хавф солмайди , деган хулосага келишди. РИА-Новости хабарида айтилишича, бунинг асосий боиси қабила аҳлининг ўзига хос соғлом турмуш тарзида ва емишларида экан.

Таъкидланишича, қабила одамлари алкоголли ичимликларни, тамакини мутлақо билишмайди ва ҳар куни тинмай яёв юришади. Уларнинг кунлик емиши углеводга бой фойдали озиқлар - гуруч, маккажўхори, банан ва ёнғоқдан иборат.