Андижон 24

ЮНЕСКО рўйхатидаги музейда тажриба алмашилди


11.07.2019   1073

Фарғона водийсидаги умумий қадриятларни сақлаган музейларнинг хамкорлиги тобора кучаймоқда

Андижон вилоят тарихи ва маданият давлат музейи ҳамда Қирғизистон Республикаси "Сулаймон-Тоо" миллий тарихий-археологик музей комплекси ўртасида имзоланган меморандум доирасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 14 июнь куни Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида қирғизистонлик ҳамкасбларининг кўчма фотокўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажрибалар алмашиш мақсадида шу йилнинг 28-29 июнь кунлари Ўш шаҳрида “Фарғона водийсидаги умумий қадриятларни сақлаган музейларнинг ҳамкорлиги" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Анжуман дастлаб музейнинг ЮНЕСКО рўйҳатига киритилганлигини 10 йиллигига бағишланган кўргазмани очилиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг меҳмонлар учун музейнинг экспозиция ва кўргазма заллари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутасаддиларининг долзарб мавзулардаги маърузалари тингланди.

Шунингдек, ҳар икки музей ходимлари амалга оширилаётган ва келгусида бажарилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Семинарда жорий йилнинг август ойида "Сулаймон-Тоо" миллий тарихий-археологик музей комплексида Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг кўчма фотокўргазмасини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

И. РАСУЛОВ,

музей директори