Андижон 24

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИДА ЖИДДИЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА


05.04.2021   726

Йўл ҳаракати қоидалари мутахассислар томонидан қайта ўрганилиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрда 370-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га асосан йўлларда тартиб ва интизом билан ҳаракатланиш ДЙҲХХ ходимлари томонидан назоратга олинган.

Вақт ўтиб янгиликлар, турли технологиялар яратилиб, мукаммаллашиб боргани, транспорт воситалари сони ортгани сайин ушбу қоидаларга ҳам ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келади.

ИИВ ЙҲХББ биносида масъул ходимлар ҳамда "Ватанпарвар", "TRANSKASB", "AVTOTEST REPORT" ташкилотларининг тажрибали мутахассислари иштирокида амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг ҳар бир банди қайта ўрганилиб чиқилмоқда.

Мутахассислар томонидан берилган асосли таклифлар эшитилиб, қатнашчилар томонидан ўзаро илмий жиҳатдан мунозара ва фикрлар алмашинуви бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати