ЖАМИЯТ

Йўл ҳаракати хавфсизлиги: инновацион таълим, рақобат ва сифат.


19.04.2018   1697

Инсон ҳаётда бир марта яшайди. Бу неъматни инъом этган уни асрашни ҳам марҳамат қилгани муқаддас китобларимизда қайта-қайта таъкидлаб ўтилади. Нафақат ўзимиз, балки яқинларимизнинг ҳаётини асраш хаммамизнинг бурчимиздир. Айниқса, йўлларда харакат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳаётимизнинг асрашнинг муҳим шартларидан биридир.

Фактлар: Дунёда ҳар йили 1 миллион 200 мингдан ортиқ киши йўл транспорт ходисаларидан қурбон бўлмоқда. Афсуски, бу рақам кундан кунга ўсмоқда. 2017 йилда мамлакатимизда 10 минг 44 та йўл транспорт ходисаси содир бўлган. Бунинг оқибатида 2 мингдан зиёд юртдошларимиз вафот этган.

Улар кимнингдир отаси, онаси ёки ёлғиз фарзанди. Биз шундай тасаввур қилсак фожеанинг катталигини тушунамиз. Бахтсиз ходисалар оқибатида яна 10 мингга яқин киши жараҳотланган. Юқоридаги ачинарли ҳолатлар ушбу муаммони ечиш учун жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Жорий йилнинг 23 февралида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг асосий мақсади ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича жавобгарлигини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакалашда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ҳукуматимизнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига оид стратегик чора-тадбирларининг бир қисмидир. Ушбу қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар малакасини ошириш курсларини ўташи шартлиги белгилаб берилди.

Нима учун айнан юридик шахсларга тегишли ҳайдовчилар малака оширишлари белгилаб қўйилди?

Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бевосита бошқа шахсларга хизмат кўрсатади. Шахсий транспорт воситалари фақат бир инсоннинг заруриятини қондириш учун фойдаланилади. Мисол учун, юридик шахсларга тегишли битта автобус ҳайдовчиси 50 та йўловчини олиб юради. Шунча оила вакилларини ўз манзилиги элтади. Унда масъулият ҳам шунга яраша бўлмоги зарур. Дунё тажрибасидан маълумки, инсон ҳаёти билан боғлиқ барча соҳаларда масъул шахсларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш оддий холга айланган.

Шунингдек, қарор билан автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишдан ўтиши белгилаб қўйилди.

Ҳайдовчиларнинг етарли билим ва малакага эга бўлиши нафақат ўзлари учун, балки барча фуқароларнинг хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимчаталаб ҳамда шартлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, қарор билан автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмаслиги белгилаб қўйилди.

“Avtotest Report” МЧЖнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича эришган ютуқлари, унинг замонавий ўқув-услубий технологиялардан фойдаланилаётганлиги ва имкониятларидан келиб чиқиб, ушбу қарор билан ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш унинг зиммасига юклатилган эди. Буни давлат-хусусий шерикчиликнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳолаш мумкин. Жамият тажрибаси, хусусий бизнес ташкилотлари ҳам бу борада сифатли хизмат кўрсатиши мумкинлиги ва соҳани ривожлантириш учун навбатдаги қадамни қўйиш вақти келганлигини кўрсатди.

Ҳукуматимиз томонидан киритилган таклифлар ва “Avtotest Report” МЧЖ тажрибаси инобатга олиниб, юқоридаги қарорда юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди.

Айни кунларда “Аvtotest Andijon” ҳайдовчилар малакасини ошириш марказида қарор талаблари асосида бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари, электрон ўқув-услубий қўлланмалар асосида, ягона тест дастури, компьютер, проекторлар билан жихозланган замонавий аудиторияларда ҳайдовчилар малакаласини оширмоқда. Ўқитишнинг бирлаштирилган усулидан фойдаланган ҳолда «Avtotest 3.0» ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган. Бу билан ҳайдовчилар индувидуал тарзда ўз устида ишлаш имкониятига эга бўлмоқда.

Марказимизда 10 та аудитория замонавий жиҳозланган, ўқитиш жараёнлари 4 сменада олиб борилади. Бугунги кунга қадар марказда 1.5 мингдан ортиқ ҳайдовчи малакасини оширди. Битирувчилар ўртасида ўтказилган аноним анкеталарда 99 % фоиз тингловчи биз ҳақимизда ижобий фикр билдириш билан бирга ўқитувчиларимиз томонидан берилган билимнинг қанчалик муҳим эканини таъкидлаган.

Душанбадан шанбагача давом этадиган ўқитиш жараёнида ҳар куни 2 парадан дарс ўтилади. 24 академик соат ва 6 соат мустақил таълимга жами бўлиб, 30 соатлик малака ошириш курсларини ўз ичига олади. Дарс жараёнлари видео ва 3 D анимацион роликлари асосида мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилади.

«Avtotest 3.0» ўқув-услубий мажмуасининг афзаллиги шундаки, тингловчи учун белгиланган жавобнинг натижасини кўрсатиб беради. Агар хато жавоб берилган бўлса, бошқатдан ўша мавзуга қайтилади. Яна бир марта ўрганиб чиқиб, ўзининг хатосини тўғрилашга имконият яратади.

Ниятимиз, хеч қачон болалар ота-оналарини йўқотишмасин. Автомобил бу - ҳаракат воситаси холос. Уни биз бошқарамиз. Қандай бошқаришимиз, рулда ўзимизни тутишимиз бизнинг маданиятимиз ва дунёқарашимизни кўзгуга солгандей акс эттириб туради. Умр - энг буюк неъмат. Уни асраб-авайлашҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Буни унутмаслигимиз керак.

Ж.Эгамназаров,

“Аvtotest Andijon”

ҳайдовчилар малакасини ошириш маркази директори.